Қарор билан қуйидаги янгиликлар жорий этилиши кутиляпти.
Ҳамма учун очиқ бўлган “SHAFFOF YO’L” онлайн ахборот платформаси ва унинг мобил иловаси ишга туширилади.
Платформада:
▫️ автомобил йўллари қурилиши бўйича барча давлат дастурлари ва маҳаллий дастурлар бир жойда жамланади;
▫️ қурилиши ва таъмирланиши режалаштирилган йўлларнинг барчаси онлайн-харитада яққол кўриниб туради, яъни таъмирланаётган йўллар қандайдир “4К66” каби тушунарсиз рақамлар билан эмас, балки шаҳар ва кўча номигача ушбу платформадан ва мобил телефондан кўриб туриш мумкин бўлади;
▫️шу хаританинг ўзида қурилиши ёки таъмирлашни амалга ошираётган ташкилот, сарфланаётган маблағ, бажарилган ишларнинг аҳволини бевосита кузатиб бориш имкони пайдо бўлади;
▫️ йўл жамғармаларининг барча тушумлари реал вақт режимида Платформада “онлайн-ҳисоблагич”да кўриниб туради, яъни масалан автомобилингизни рўйхатдан ўтказганда йўл жамғармасига тўланган маблағ қаерга кетганлигини шу заҳоти билиб олса бўлади;
▫️аҳолига йўллар носозлиги, ҳаракатланиш учун пайдо бўлган муаммолар ҳақида фото- ва видеомурожаатлар қолдириш имконияти яратилади.
Мазкур қарор лойиҳаси билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин:
▫️ https://regulation.gov.uz/uz/d/48632
Муҳокама 26 августга қадар давом этади.