Тошкент вилояти Бўка туман ИИБ ходимлари ишга ойдинлик киритмагунча юқоридаги ҳолат давом этган.
ИИБга келиб тушган ариза юзасидан ўтказилган тадбир бу жараён товламачиликдан бошқа нарса эмаслигини ва уни 36 ёшли шахс амалга ошираётганлигини кўрсатган. Ва бу шахс қўлга олиниб, унинг аризачидан талаб қилиб олган 160 000 сўм пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Ҳолат юзасидан Бўка тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ушбу фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича қўлга олинган фуқаро, айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.
Гайрат Эрназаров