Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабарига кўра, ҳудудда фаолият юритаётган йўловчи ташувчи 115 уюшмадаги жамоат транспортлари йўналишга чиқишдан олдин назорат тариқасида ўрганиб чиқилди ва масъул ходимлар, ҳайдовчилар билан суҳбатлар ўтказилди.

Тадбир давомида алоҳида эътибор механик ва шифокорлар ишига қаратилди. Чунки, механикнинг ўз ишига масъулият билан ёндашиши транспорт воситаларининг техник ҳолатига, шифокорнинг хизмати эса ҳайдовчиларнинг саломатлигига ижобий таъсир кўрсатиб, ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини оширади.

Ўтказилган профилактик тадбирлар йўналишдаги «Диққат, автобус!» рейд тадбирлари билан давом эттирилди. ЙПХ инспекторлари йўловчи ташувчи уюшмалар ҳайдовчилари томонидан амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»га қай тарзда риоя қилинаётгани текширилди. Рейд давомида жами 31 қоидабузарлик ҳолатлари аниқланди. Инспекторлар томонидан тегишли ҳужжатларсиз транспорт воситасини бошқарган 4 та, одам ташиш қоидаларини бузган 12 ҳамда бошқа турдаги қоидабузарликларга йўл қўйган 15 ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.