Фонднинг Республика бошқаруви томонидан Т.Саломовга бир марталик моддий ёрдам ажратилиб, пластик картасига ўтказиб берилди. Шунингдек, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ташаббуси билан Самарқанд шаҳар 4-сектор билан ҳамкорликда Т.Саломовнинг хонадонини таъмирлаш мақсадида ҳомийлик асосида қурилиш моллари олиб берилди.
– Ҳомийлик қилган барча ташкилот ва саховатпеша инсонларга, қолаверса, “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг беғараз ёрдами ҳамда кўрсатган савобли ишлари учун ўз миннатдорлигимни билдираман, - дейди Т.Саломов. – Ҳозирги кунда уйимнинг том қисмини таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
Нодир Алимов
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди
Самарқанд вилоят бўлими бошқаруви матбуот хизмати.