2021 йил 19 май куни соат тахминан 14:40 да “Ўзбекнефтгаз” АЖ “Фарғона нефть базаси” МЧЖ Қўқон филиалига қарашли Қўқон-2 АЁҚШда давлат рақами 40 240 МАА ГАЗ-53 русумли ёнилғикаш томонидан Аи-80 автобензинини сиғимга қуйиш жараёнида ёнғин содир бўлди.
Ушбу ёнилғикашдаги мавжуд автобензин деярли сиғимга қўйиб бўлинганда чақнаш рўй берган ва бунинг натижасида ГАЗ-53 русумли ёнилғикаш ёниб зарар кўрган, дея хабар беради “Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ходимлари ҳамкорлигида қисқа муддатда ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Вазиятни батафсил ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳ тузилиб, ёнғин сабаблари ўрганилмоқда. Ёнғин натижасида ҳеч бир фуқаро ва ишчи-ходимларга ҳамда АЁҚШга зарар етмади, жабрланганлар йўқ.