Бир неча кун давом этган шиддатли баҳслар якунида Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза, жами 13 та медалга сазовор бўлди.

Эътиборлиси, 5 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини жамғарган йигитларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди.

Ғолиб ва совриндорларимиз билан танишинг:

Олтин медаль:

-48 кг: Сайфиддин Собиров

-57 кг: Самандар Олимов

-63,5 кг: Абдулазиз Жўрақулов

-86 кг: Акмалжон Исроилов

-92 кг: Ҳалимжон Мамасолиев

Кумуш медаль:

-75 кг: Жафарбек Шаҳбозов

+92 кг: Шаҳзод Полвонов

-48 кг: Жасмин Тоҳирова

-81 кг: Рухшона Парпиева

+81 кг: Собирахон Шаҳобиддинова

Бронза медаль:

-54 кг: Собиржон Тастанов

-71 кг: Муҳаммад Азизбек Исмоилов

-70 кг: Ойша Тоирова