Ўсмирларимиз 9 та олтин, 5 та кумуш, 5 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашганди.

Ёшларимиз ҳам икки кунлик муросасиз беллашувлар якунига кўра, қитъада биринчи бўлишди. Ёшлар терма жамоамиз 7 та олтин, 2 та кумуш, 6 та бронза, жами 15 та медал билан 15 давлат орасида умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни банд этишди.

Тўрт кун давомида Байрутда 16 маротаба Ўзбекистон мадҳияси янгради.

"Мамлакатимиз дзюдоси тарихида ҳали бундай натижа кузатилмаганди", дейилади Миллий Олимпия қўмитаси хабарида.

Қозоғистон терма жамоаси 3 та олтин, 1 та кумуш, 5 та бронза медали билан иккинчи ўринни қўлга киритган бўлса, кучли учликка 2 та олтин, 5 та кумуш, 4 та бронза медали билан Жанубий Корея терма жамоаси якун ясади.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу муваффақият билан Ўзбекистон дзюдо федерацияси, ёш спортчиларимиз ва уларнинг ота-оналарини табриклаб қолади.