Қайд этилишича, мусобақанинг сўнгги кунида U17 ёш тоифасида эркин кураш бўйича беллашувлар ўтказилди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Кумуш медаль:

  • -51 кг: Улуғбек Рашидов
  • -55 кг: Абдумалик Жалолиддинов

Бронза медаль:

  • -45 кг: Миржалол Мукаммилов
  • -48 кг: Шаҳобиддин Нурманов
  • -60 кг: Фахриддин Насриддинов

Мусобақа давомида 1 та олтин, 3 та кумуш ва 5 та бронза медалларини қўлга киритган U17 ёш тоифасидаги эркин курашчиларимиз умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллашди.

Ушбу ёш тоифасидаги спортчиларимиз эса барча йўналишларда жами 5 та олтин, 7 та кумуш ва 12 та бронза медалларини жамғаришди.