Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги элчихонаси кўмаги билан амалга оширилган жараён муваффақиятли ўтказилди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.
Маълум бўлишича, ҳозирда барча ҳамюртларимизнинг саломатлиги яхши. Режага мувофиқ, улар даставвал Туркия пойтахтидан Истанбул шаҳрига йўл олишади ва у ердан Тошкентга қайтиб келишади.
"Кеча Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси Бош котиби Шуҳрат Мамадалиев ҳамюртларимизни мамлакатимизга олиб келиш учун Истанбулга жўнаб кетган эди. Бугун у делегациямизга қўшилиб, спортчи ва мураббийларимизнинг Тошкентга қайтиб келиш жараёнига бошчилик қилади", дейилади хабарда.