Фестиваль доирасида Тошкент тиббиёт академиясининг ёшлар билан ишлаш бўлими ҳамда маънавият-маърифат тарғиботчиларидан иборат ёшлар клуби томонидан  тайёрланган мусиқий ва бадиий  чиқишлар талаба ёшларда  катта  таассурот  қолдирди. Фестиваль  минглаб ёшларимизни бир олий мақсад йўлида  бирлаштиришга хизмат қилиши шубҳасиз. 

Фестиваль доирасида бўлиб ўтадиган “ Ёшлар — Учинчи ренессанс драйверлари”  мавзусидаги талабалар анжумани бугунги  давр моҳиятини очиб беради. Ёшларни  келажак дастурларимизга нисбатан теран фикрлаб, янги инновацион ғояларни ҳаракатга келтиришига  туртки бўлади.

Гулчеҳра  Мирзаева

Тошкент тиббиёт академияси Матбуот  котиби