«Ёшлар форуми ва давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган тадбирлар учун, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 41 трлн сўмга яқин маблағ зарур бўлади. Шундан бевосита давлат бюджетидан 20 трлн сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

Ҳар бир чорак учун маблағлар тақсимланади ва чоракма-чорак ушбу маблағларнинг ўзлаштирилиши, мақсадли ишлатилиши назорат қилинади.

2021 йилда Молия вазирлигига давлат бюджети умумтақчиллигини 5,4 фоиздан оширмаслик вазифаси юкланган. Бу бўйича барча имкониятларимиз мавжуд.

Жорий йилда туман бюджетларининг 5% (1,2 трлн сўм) қисмини экспримент тариқасида жамоатчилик томонидан билдирилган таклифларга йўналтириш белгиланган».