Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган ва маъқуллаш учун Сенатга тақдим этилган 12 та Қонун Қўмита томонидан мутасадди вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари ҳамда экспертлар гуруҳи вакиллари иштирокида дастлабки тарзда кўриб чиқилиб, Сенат ялпи мажлиси муҳокамасига киритилган.

Назорат-таҳлил фаолияти доирасида Бош вазир ўринбосари ҳамда Ҳукумат аъзоларининг 11 та эшитуви ташкил этилган.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, жойларда аҳоли билан учрашувлар ва сайёр қабулларда ҳамда жамоатчилик томонидан кўтарилган масалалар юзасидан 4 та парламент сўрови юборилган. Уларнинг натижалари Сенатнинг ялпи ва Қўмита мажлисларида муҳокама қилинган.

Ҳудудларда 4 та қонун ҳамда давлат дастурларининг ижроси ўрганилиб, натижалари юзасидан 7 та Қўмита қарори ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан 3 та қўшма қарор қабул қилинган.

Янги тизим асосида ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳудудларда амалга оширилишини рейтинг баҳолаш йўлга қўйилган. Ҳудуд раҳбарлари ҳамда уларнинг ёшлар масалаларига масъул бўлган ўринбосарларини рағбатлантириш тартиби ва рейтинг баҳолаш методологияси ишлаб чиқилиб, маълумотларни таҳлил қилиб бориш учун платформа (www.yoshlarportali.uz) ишга туширилган. Платформадаги маълумотлар орқали ҳудудлардаги мутасадди раҳбарларнинг фаолиятини баҳолаб бориш имконияти яратилган.

Ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонуности ҳужжатларининг қабул қилинишини ўрганиш доирасида 8 та қонун таҳлил қилинган. «Музейлар тўғрисида»ги ҳамда «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши таъминланган.

Шу билан бирга, муҳокама жараёнида Қўмитанинг ёшлар, маданият ва спорт соҳасида фойдаланилмаётган имкониятлари ҳам мавжудлиги ҳам таъкидланди.

Муҳокамалар якунида Сенат қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.