Бинобарин, унда кўтарилган ҳар бир масала, ҳар бир ташаббус юртимиз равнақига, халқимиз фаровонлигига дахлдор. Инсон капитали, ёшлар са­лоҳияти, инновация, спорт ва жамият бирдамлигини мустаҳкамлашга қара­тилган долзарб фикрлар илм йўлида фаолият юритаётган инсон сифатида шахсан мени жуда руҳлантирди.

Ўзбекистон — ёшлар мамлакати. Бу катта куч ва келажак дегани. Энг асосийси, бизда ана шу куч ҳар доим эътиборда. Шу боис, келажакка мустаҳкам пойдевор қўй­илмоқда. Ўз навбатида, ёшлар ҳам юртимиз шарафини улуғлаб, ардоқлаб дунёга танитяпти. Дейлик, бу йил Ўзбекистон футбол терма жамоаси илк бор жаҳон чемпионатида иштирок этади. Миллий терма жамоамиз са­фида Жиззах давлат педагогика университе­ти талабаси Русланбек Жиянов ҳам бор. Бу биз учун юксак фахр, албатта.

Мурожаатномада давлатимиз раҳбари ўқувчи ва талабаларнинг халқаро олимпиадалардаги иштирокига тўхталиб, Учинчи Ренессанс пойдеворини қўядиган авлоднинг интеллектуал салоҳияти жаҳон­га юксак даражада намоён бўлаётганини таъкидлади.

Янги Ўзбекистонда келажакка йўнал­тирилган стратегик вазифалар мамлака­тимизнинг интеллектуал ва технологик тараққиётини янги босқичга кўтаришга хизмат қилмоқда. Муҳими, жараён изчил­лик билан давом эттирилади. Жумладан, 2030 йилга бориб, АT хизматлари экспор­ти қийматини 5 миллиард долларга етка­зиш мақсад қилинган. Бунинг учун Тош­кент шаҳри, Бухоро, Фарғона ва Тошкент вилоятларида 4 та дата марказ, 2 та супер компьютер ҳамда 15 та олийгоҳда сунъий интеллект лабораторияси ишга туширила­ди. Бу муҳим инфратузилма лойиҳалари тиббиёт, транспорт, қишлоқ хўжалиги, геология, банк-молия ва жамоат хавфсиз­лиги каби муҳим соҳаларда 100 дан ортиқ сунъий интеллект лойиҳаларини амалга ошириш имконини беради. Бугун юрти­мизда минглаб иқтидорли ёшлар АT ва сунъий интеллект бўйича фаол тадқиқот ўтказмоқда. Улар квант технологиялар, дронлар, робототехника ва бошқа замона­вий йўналишлардаги конструкторлик лойиҳаларини амалиётга татбиқ қилиш им­конига эга. Шу мақсадда ташкил этилиши режалаштирилган “Рақамли технология­лар маркази” ёшларнинг инновацион са­лоҳиятини мустаҳкамлаш, илмий лойиҳа­ларни тизимли амалга ошириш ва рақамли технологиялар соҳасида миллий кадрларга талабни таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Ёшларнинг талаб юқори касблар бўйи­ча дунёда рақобатбардош ва ҳатто олдин­да бўлишини таъминлаш мамлакатимиз учун стратегик аҳамиятга эга. Шу сабабли Германия, Швейцария, Буюк Британия, Хитой, Жанубий Корея каби мамлакат­ларнинг илғор таълим дастурлари жорий этилган техникумлар сони 100 тага етка­зилади.

Мамлакатимизда касбий таълим тизи­ми 2026 йилда 7 та вилоятда, 2027 йилда эса қолган ҳудудларда Илғор касбий маҳо­рат техникуми ва “Касблар шаҳарчаси” моделлари асосида йўлга қўйилади. Бу ерда иш берувчилар билан ҳамкорлик янги босқичга кўтарилиб, дуал таълимни сама­рали ташкил қилган корхоналарга 5 мил­лиард сўмгача имтиёзли кредит ажратила­ди, тадбиркорлик рейтингларида қўшимча баллар берилади ва ижтимоий солиқ имти­ёзи узайтирилади.

Шу билан бирга, жорий йилдан бошлаб дуал таълим асосида ўқиётган 100 минг ўқувчига илк бор стипендия тўланади. Юқори натижа кўрсатган талабалар учун эса янада оширилган миқдордаги моддий рағбат берилади. Бу ёшларнинг олий таъ­лимга интилишини кучайтиради ҳамда уларни касбий салоҳиятини юксалтириш­га хизмат қилади.

Янги рақамли экотизимни жорий этиш орқали олийгоҳ битирувчилари ҳамда иш берувчилар ўртасида кўприк вазифасини бажарадиган тизим барпо этилади. Унда талабаларнинг академик кўрсаткичлари ва корхоналардаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар онлайн жойлаштирилади. Бундай инновацион ёндашув талабалар­нинг мос иш топиши, иш берувчиларнинг эса малакали кадрларни тез ва самарали жалб қилиш имконини оширади. Ушбу кенг қамровли ислоҳотлар ва стратегик та­шаббуслар мамлакатимиз таълим, техноло­гия, иқтисодиёт ва тадбиркорлик соҳалари­да янги имкониятлар эшигини очиб беради.

Давлатимиз раҳбарининг “Тарих да­вомида қандай оғир синовларга дуч кел­майлик, биз аввало бирдамликдан куч ол­дик. Машаққатли кунларда одамларимиз, маҳалла аҳли елкадош бўлиб қийинчиликларни енгган. Оила — оилага, қўшни — қўшнига кўмак бериб яшаган”, деган гапи барчамизнинг қалбимизга чуқур ўрнашган ҳақиқатдир.

Бугунги демократия шароитида турли фикрлар бўлиши табиий, аммо 38 миллион нуфусли халқимизни бирлаштирувчи яго­на улуғ ғоя Ватан ва халқ манфаатидир. Шу улуғ мақсадга эришишда Президенти­миз маҳалла тизимининг ўрни ва таъсири беқиёс эканини алоҳида таъкидлаб, 2026 йилни “Маҳаллани ривожлантириш ва жа­миятни юксалтириш йили” деб эълон қил­ди. Ушбу ташаббусни бутун жамоатчилик қизғин қўллаб-қувватлади.

Маҳалла миллионлаб ёшлар ва оила дегани. Бу ердаги ўзгаришлар келажак авлодлар ҳаётига ҳам таъсир кўрсатади. Шу маънода, маҳаллалар қиёфасини янги Ўзбекистон қиёфасига мослаштириш бо­расидаги саъй-ҳаракатлар ёшлар ҳаёти, таълим-тарбиясида акс этади. Зеро, ҳар бир фуқаро ислоҳотлар натижасини кун­далик ҳаётида ҳис қилиши керак. Биз ҳам университетда таълим сифатини ошириш, илмий тадқиқотларни жамият манфаати билан уйғунлаштириш, маҳалла, оила ва қўшничилик муҳитига хизмат қиладиган маънавий ва инновацион лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этамиз.

Мақсадимиз аниқ: Президентимиз айт­ган юксак маррага эришиш — Ўзбекистон­ни даромади ўртадан юқори мамлакатлар қаторига олиб чиқиш, Учинчи Ренессанс авлодини тарбиялаш ва жамиятни бирдам­лик асосида юксалтиришдир.

Мақсуджон ЮЛДАШЕВ,

Жиззах давлат педагогика университети ректори,

профессор