Шавкат Мирзиёев бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниевга ёшларни қишлоқ хўжалигига жалб қилиш тартибини, ҳар 10 гектар экиладиган ернинг 1 гектарини ёшларга ажратишни айтди. Президент буни «инқилобий қарор» деб атади.

— Ҳар бир фермер 2 гектардан ерини ярим гектардан қилиб, 4 нафар ёшларга бўлиб берсин. Улар бу ерга истаган экинини эксин, ҳеч ким аралашмайди, — деди Президент.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, ўтган йили фермерлик учун ер олиш бўйича мурожаат қилган 14 минг ёшдан атиги 3000 нафарига ер участкаси берилган.