Низомга кўра, Жамғарма Ёшлар ишлари агентлигининг юридик шахс мақомига эга бўлмаган бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобланади.
Жамғарма маблағлари, жумладан, қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
▪️ ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларни молиялаштириш;
▪️ «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлар бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг 50 фоизи (бироқ БҲМнинг 5 бараваригача) ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини компенсация қилиш;
▪️ халқаро имтиҳон тизимлари (IELTS, TOEFL, GMAT, GRE, SAT ва бошқалар) бўйича энг юқори балл тўплаган иқтидорли ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини қоплаб бериш;
▪️ ёшларга оид дастурлар, лойиҳалар, танловлар ва бошқа тадбирлар учун нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, шу жумладан, ОАВларга ижтимоий буюртма ажратиш;
▪️ «Меҳрибонлик» уйлари тарбияланувчилари ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг ҳайдовчилик курсларида ўқиш харажатларини (БҲМнинг 4 бараваригача) мазкур хусусий корхона ва ташкилотларга компенсация сифатида қоплаб бериш.