Корк университети олимлари тадқиқотига кўра, ёшларда ичак микробиомаси ўзгариб бориши аниқланди.
Тадқиқотда 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган 71 киши иштирок этди. Мутахассислар уларнинг тиббий кўрсаткичларини ва сўровномалар маълумотларини таҳлил қилишди. Унда жамият билан ўзаро алоқа, спиртли ичимликларга бўлган иштиёқ ва импульсив хатти-ҳаракатлар ҳақида саволлар бор эди.
Маълум бўлишича, спиртли ичимликларни ҳаддан зиёд истеъмол қилиш ичакларда яшайдиган ва инсон саломатлигида муҳим роль ўйнайдиган бактериялар ҳаётига салбий таъсир кўрсатган. Шунингдек, тадқиқотда иштирок этганлар бошқа одамларнинг ҳис-туйғусини тушунишда қийинчиликка дуч келишди.
Олимларнинг фикрига кўра, уларнинг тадқиқот натижалари ёш ичувчиларнинг микробиота ҳолатини яхшилашга қаратилган янги парҳез ва пробиётик тавсияларни ишлаб чиқишда асқатади, деб хабар беради mir24.tv.