Мусобақада жами 128 нафар спортчилар иштирок этди. 9 ёш ва ундан катта булган 66 нафар ўгил ва 62 нафар қиз болалардан иборат спортчи иштирокчилар голиблик учун курашдилар.
Мусобақанинг якуний натижаларига кўра 1-ўринни Уйчи тумани жамоаси, 2-ўринни Косонсой тумани жамоаси ва 3-ўринни Тўрақўрғон тумани жамоаси эгаллади. Ғолибларга "Ватанпарвар" ташкилотининг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлари топширилди.
Мусобақанинг тантанали тақдирлаш маросимида Чортоқ тумани ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Д.Ҳакимова, Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти вилоят кенгаши раиси А.Алаходжаев, тизимдаги ташкилотлар раҳбарлари ҳамда ҳамкор давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ОАВ ходимлари иштирок этди.
Санжарбек Ҳамидов