Хабарда айтилишича, шу йилнинг 25 феврал куни Миробод туманида вояга етмаган Дониёр Турғунов автомашинада йўл-патрул хизмати инспектори Хосилбек Эшназаровни уриб юборгани ҳолати юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Жиноят иши доирасида Турғунов Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми ва 104-моддаси 3-қисми «д» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинувчи тариқасида жалб этилди.
Суднинг 28 феврал кунги ажрими билан гумонланувчи Турғуновга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.
Тергов устидан назорат шахсан Бош прокурор томонидан ўрнатилган.
Тергов ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиб, айбдор шахсга нисбатан жазо муқаррарлиги қатъий таъминланади.