Аниқланишича, ушбу ЙТҲ жорий йилнинг 16 июль куни содир этилган. 2005 йилда туғилган Р.М. ҳайдовчилик гувоҳномасига ва бошқа тегишли ҳужжатларга эга бўлмасдан EQUINOX автомобилини бошқариб, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида Nexia-3 автомашинаси билан тўқнашиб кетган. Қизиғи Nexia-3 автомашинаси ҳайдовчисининг ҳам ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмагани аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида иш кўриб чиқилди.
Унга кўра, EQUINOX ҳайдовчиси МЖтКнинг 133 ва 135- моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбдор деб топилди. Унга нисбатан МЖтКнинг 133 ва 33-моддасини қўллаб БҲМнинг 3 баравари, (990 000 сўм) МЖтКнинг 135-моддаси 2-қисми билан БҲМнинг 5 баравари (1 650 000 сўм) жарима жазоси тайинланди.
Nexia-3 ҳайдовчиси эса МЖтКнинг 135-моддаси 2-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбдор деб топилди ҳамда унга нисбатан БҲМнинг 5 баравари (1 650 000 сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланди.
ЙТҲ содир этган иккала ҳайдовчида ҳам ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган
Тошкентда Equinox автомашинаси ҳайдовчиси ҳаракатланиб кетаётган вақтда светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган Nexia-3 автомашинасининг орқасидан келиб ургани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Ўзбекистон вакили цивилизациявий ривожланиш бўйича Пекин форумида иштирок этди
- 10 ноябрь куни Ўзбекистонда навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилади
- Давлатимиз раҳбари амалий ташриф билан Туркияда бўлади
- Ўзбекистон терма жамоаси халқаро кимё олимпиадасида 16 та медални қўлга киритди
- Ўзбекистоннинг Оролни қутқариш халқаро жамғармасига раислигида амалга ошириладиган лойиҳалар кўриб чиқилди
- Бугун Тошкентда ЎзА ва ТАСС ахборот агентликлари томонидан ташкил этилган III Ўзбекистон–Россия медиафоруми ўз ишини бошлади
Ҳафта давомида мамлакатимизнинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғади
- Ўзбек алифбосидаги 4 та ҳарф ўзгарди: ҳужжатларни алмаштириш шарт эмас
- Бу – тарихий кўрсаткич!
- Ҳар бир шифокор ва ҳамширанинг ойлиги KPIга боғланади
- Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгаради: ёмғир, қор ва совуқ кутилмоқда
- Олимлар Ерни совутиш учун космосга қуёшдан ҳимоя қилувчи воситани жойлаштиришни таклиф қилишди