Бухоро тумани «Работиқалмоқ» МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-72 автомобиль йўлининг 8 километрида Жондор-Бухоро йўналишида ҳаракатланаётган «Nexia» русумли автомашина йўлнинг ҳаракат йўналиши бўйича ўнг томонида жойлашган бетон тўсиққа олд қисми билан урилиб ағдарилиб бир неча маротаба айланиб кетиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир этилган.

Натижада автомашинада бўлган 29 ёшли йўловчи, ҳамда унинг вояга етмаган фарзанди 7 ёшли фарзанди ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (Одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.