Премьерадан олдин Кинематография агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида «Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва фаолияти – ватанпарварлик намунаси» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Бобур ҳаёти ва ижодига бағишланган маърузалар, саҳна кўринишлари, ғазаллар ва шеърий парчалар ўқилди.

Шундан сўнг, Кинематография агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети буюртмасига биноан “Sintez film” студияси томонидан суратга олинган «Йўлбарс изидан. Заҳириддин Муҳаммад Бобур» ҳужжатли фильми намойиш этилди.

Мазкур кинокартина «Халқ юраги» номи остида суратга олинган туркум фильмлардан бири. Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Бобур Шер ўғли, постановкачи оператор Диёр Исматов, постановкачи рассом Санъат Кенжаев, продюсер Хуршид Алихўжаев. Актёрлар Илҳом Бердиев, Элмира Раҳимжонова, Баҳрилло Раҳимов, Алишер Йўлдошев, Мансур Абдухолиқов, Райҳон Асадова, Умид Зокиров, Далер Темуров, Зариф Ҳасанов.