Ҳозирги кунда республика ривожланишида ахборот-коммуникация технологияларининг ўрни жуда муҳим. Юртимиз раҳбарияти томонидан ўтган йилларда амалга оширилган ислоҳотлар ҳозирги кунда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ўз самарасини бермоқда.

Рақамли иқтисодиётни янада ривожлантириш борасидаги устувор вазифалар қаторида виртуал ахборотга ишлов бериш ва сақлаш учун аппарат воситаларини кўпайтириш ва сервер қувватларини ошириш масалалари ўрин олган.

Мувофиқ равишда, Yunusabad Business City ҳудудида бундай замонавий маълумотлар марказининг қурилиши кўплаб соҳаларни ривожлантиришга туртки беради. Чунки IT-лойиҳалар замонавий хостингнинг барча афзалликларига эга бўлиб, улардан банклар ва йирик компаниялар, давлат тузилмалари, хизмат кўрсатиш соҳасининг вакил компаниялари ва бошқалар фойдалана олади, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.