"2022 йил 23 ноябр  куни Ду-800 мм.ли иссиқлик қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан қуйидаги манзилда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти вақтинча  тўхтатилади:

Юнусобод М4, М5 ва М6 мавзелари ҳамда А,Темур, Арифова, Осиё кўчалари.

Бу ҳақда “Veolia Energy Tashkent” МЧЖ ХК аҳолини огоҳлантирди.

Иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти 23 ноябрь куни тахминан 20:00 да тикланади.

“Veolia Energy Tashkent” МЧЖ ХК ноқулайликлар учун узр сўрайди ва иссиқлик таъминоти тикланиши учун барча чораларни кўради", — дейилади компания мурожаатида.