Аммо қовурилган тухум соғликка зарар етказиши мумкинлигини билавермаймиз. Аниқроғи, ушбу таомни истеъмол қилиш ҳар кимга ҳам тавсия этилмайди. belnovosti.by сайтининг маълум қилишича, диетологлар қовурилган тухумнинг зарари ҳақида огоҳлантирди.
Хўш, кимлар учун қовурилган тухумни истеъмол қилиш зарарли?
Ортиқча вазнли одамларга қовурилган тухумни истеъмол қилмаслик яхшироқ, чунки тухум одатда кунгабоқар ёғида қовурилади. Бу ёғ эса семизликка сабаб бўлади. Қовурилган тухум юрак ёки қон томирлари билан боғлиқ муаммолар бўлган одамлар учун ҳам хавфли — ортиқча ёғ ва холестерин қон томирлари, қон айланиш тизими ва юракка ёмон таъсир қилади.
Шу билан бирга, мутахассисларнинг фикрига кўра, тухумдан тўлиқ воз кечишнинг ҳам ҳожати йўқ — тухум таркибида D, B6, B12 витаминлари, шунингдек минераллар мавжуд. Ушбу микроэлементлар кўриш қобилиятини яхшилайди, танани озиқлантиради.