Илгари олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, организмдаги суюқлик ва электролитлар мувозанатини тартибга солишга ёрдам берадиган миядаги минералокортикоид рецепторлари спиртли ичимликларга қарамликни юзага келтириши мумкин.

Клиникадан олдинги ишлар шуни кўрсатадики, ушбу рецепторларнинг янада самарали ишлаши спиртли ичимликларни истеъмол қилишнинг кўпайишига олиб келади. Мутахассислар спиронолактон препарати ёрдамида минералокортикоид рецепторларини блокировка қилиш бўйича тажрибалар ўтказишга қарор қилишди.

Одатда мазкур дори воситаси диуретик сифатида ҳамда юрак ва юқори қон босимини даволашда ишлатилади. Тадқиқот давомида препарат алкоголизмга чалинган сичқонларга юборилган.

Натижалар шуни кўрсатдики, спиронолактоннинг ортиб борган дозалари эркак ва урғочи ҳайвонларда ҳаракат ёки мувофиқлаштириш муаммоларига олиб келмасдан спиртли ичимликларни истеъмол қилишни камайтирди ва бу уларнинг озиқ-овқат ёки сув истеъмолига таъсир қилмади, дейилади lenta.ru сайтида.