Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу кўрсаткич юрак касалликларини ташхислаш учун муҳим аҳамиятга эга.
Таъкидланишича, қон томирларининг деворлари қанчалик қаттиқ бўлса, одам қон босими кўтарилишига шунчалик сезгир ва юрак хасталикларига кўпроқ мойил бўлади. Россиялик мутахассислар қон томирларининг қайишқоқлигини баҳолашнинг янги усулини ишлаб чиқишди, бу беморнинг юраги ва пульс ритмидаги фарқларни таҳлил қилишга асосланган, деб хабар беради lenta.ru.
“Майер тўлқинлари деб аталадиган қон босимининг даврий ўзгариши артериал томирларнинг қайишқоқлигининг ўзгаришига олиб келиши мумкин, бу эса юрак уриш тезлигининг қўшимча ўзгарувчанлигини келтириб чиқаради. Айнан мана шу фарқ қон томирлари деворларининг чўзилиш қобилиятини кўрсатувчи белгидир”, деди Самара миллий тадқиқот университети лазер ва биотехника тизимлари кафедраси доценти Александр Федотов.