Адлия вазирлиги биносида мазкур юридик адабиётларнинг тақдимот тадбири бўлиб ўтди, деб хабар беради Адлия вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Таъкидланишича, юридик адабиётларни янги авлодини тайёрлашда илғор хорижий тажрибадан кенг фойдаланилди ҳамда бугунги давр талабидан келиб чиққан ҳолда тайёрланди. Ушбу 21 номдаги янги авлод дарсликлари 1145 тиражда жами 24 045 та дарсликлар чоп этилди.

Дарсликларда мавзуларнинг кенг ёритиб берилиши ва мазмун-моҳиятига алоҳида эътибор қаратилди ҳамда дарсликлар замонавий педагогик технологияларни қўллаган ҳолда креатив ёндашув асосида янгича дизайн ва кўринишда тайёрланган.