Ўзбекистон ошпазлари делегатцияси « Istanbul Gastronomy Festival 2024»да юқори натижаларни намойиш этиб, индивидуал номинациялар бўйича Гран-при ва бир қатор мукофотларни қўлга киритди.

Натижалар:

- Гран-при (1 ўрин, олтин) — Назира Алиматова, Махфуза Раҳимова

- Гран-при (бронза, ўсмирлар) — Назокат Жўраева, Озодбек Суннатов, Аюбхон Авазов

Индивидуал мукофотлар:

- Назира Алиматова — олтин, паста

- Маҳфуза Раҳимова — олтин, модерн кузин

- Назокат Жўраева — олтин, модерн кузин

- Озодбек Суннатов — олтин, қўй гўшти

Аюбхон Авазов — кумуш, мол гўшти

Фестивалда дунёнинг турли мамлакатларидан келган ошпазлар, шунингдек, дунёнинг турли нуқталаридан жаҳон миқёсидаги ҳакамлар иштирок этдилар, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

Маълумот учун: Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси 2010 йилдан буён жаҳон ошхонасининг ошпазлик стандартларини сақлаб қолиш ва яхшилашга қаратилган профессионаллар ташкилоти бўлган Бутунжаҳон ошпазлар ҳамжамиятлари уюшмасининг расмий аъзоси ҳисобланади.