Деҳли вақти билан соат 19.36 да (Тошкент вақти билан 19.06) парвоз қилган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолёти ўша оқшом Тошкентдаги Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортга қўнди.

Самолёт бортида 65 нафар Ўзбекистон фуқаролари, шу жумладан, битта гўдак, Тошкентдаги Ҳиндистон элчихонасининг беш ходими ва уларнинг оилалари, шунингдек, республикамизнинг турли соҳаларида ишлашга таклиф қилинган ҳинд мутахассислари бўлган.