Учрашувни Туризм ва спорт вазирининг ўринбосари А.Каримов очиб берди ва ёш ўқувчиларга спорт соҳасида эришилаётган ютуқлар ҳамда спортнинг инсон ҳаётидаги муҳим ўрни ҳақида қисқача сўзлаб берди.
Шундан сўнг, тадбирга таклиф этилган, бокс бўйича Олимпиада ва жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов, Олимпия ўйинлари совриндори ва профессионал бокс бўйича жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев ҳамда каратэ бўйича ўзбекистонлик ягона жаҳон чемпиони Достонбек Отаболаев ва Президент мактаби ўқувчилари ўртасида суҳбат бўлиб ўтди.
Суҳбат жараёнида ифтихорларимиз ўзларининг спорт йўлида босиб ўтган ҳаёти ҳақида батафсил гапириб берди. Шунингдек, иқтидорли ўқувчиларнинг қизиқтирган саволларига спортчилар томонидан батафсил жавоб берилди.
Учрашув якунида мактаб тарбияланувчиларига махсус спорт инвентарлари совға қилинди.