Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган танловда  Тошкент давлат шарқшунослик, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетлари, Самарқанд давлат чет тиллар институти, ТДШУ ва СамДЧТИ қошидаги Конфуций институти каби қатор етакчи олий ўқув юртларидан 12 нафар талаба иштирок этди.

Танлов якунига кўра ТДШУ талабаси Абдувоҳидов Абдулфайз гран-при соҳиби бўлди. У эндиликда танловнинг Хитойда бўлиб ўтадиган якуний босқичида республикамиз шарафини ҳимоя қилади.