Форумда Британия томонининг таклифи билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари бошчилигидаги Халқ таълими вазирлиги, Президент таълим муассасалари агентлиги раҳбарияти вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда.
Тадбир Буюк Британия Таълим вазирлиги томонидан мамлакатнинг бошқа давлат идоралари, жумладан Ташқи ишлар ва Ҳамдўстлик масалалари вазирлиги, Британия Кенгаши кўмагида ташкил этилмоқда.
Бутунжаҳон таълим форуми – бутун дунёдаги таълим вазирлари ва халқаро ташкилотлар вакилларининг йирик халқаро йиғилиши ҳисобланиб, ҳар йили Лондонда ўтказилади ва юздан ортиқ давлатлардан таълим вазирларини бир жойга жамлайди.
Форум давлатлар ўртасида таълимни ривожлантириш бўйича фикр алмашиш ва таълим соҳасидаги умумий муаммо ва масалаларни, шунингдек, таълим соҳасидаги истиқболдаги стратегик қадамларни муҳокама қилиш учун ўзига хос платформа бўлиб хизмат қилади.
Бу галги Форум “Таълим: биргаликда кучлироқ, дадилроқ, яхшироқ олдинга интиламиз” мавзусида бўлиб, 25 май кунига қадар давом этади.