Хусусан, жорий йилги режага асосан аҳоли хонадонларига жами 9 252 дона, улгуржи истеъмолчиларга 3 768 дона газ жиҳозлари ўрнатилиши зарур. Шундан келиб чиқиб, шу кунга қадар 6 449 мингта замонавий, энергия тежамкор горелкалар хонадонларга, 2 539 таси эса улгуржи ташкилотларга ўрнатилди.

Шу билан бирга, филиал мутахассислари хонадонма–хонадон юриб, тежамкор газ ускуналарининг истемолчилар учун қулайликлари, хавфсизлиги ҳақида батафсил тушунчалар бериб келишяпти. Эътиборлиси, тежамкор газ ускуналари орқали истеъмолчи 30–40 фоиз газни кам ёқиши мумкин. Бу уларни ортиқча сарф–харажатларнинг ҳам олдини олади.