Унга кўра:

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ихтисослашган тиббиёт мажмуалари негизида коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мўджалланган махсус “1-сон Зангиота” ва “2-сон Зангиота” шифохоналари ташкил этилади.

Қарор билан шунингдек:

- мазкур шифохоналарнинг тузилмаси;

- уларда беморларга хизмат кўрсатувчи тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларнинг нормативлари ҳам тасдиқланди.

Ихтисослашган тиббиёт мажмуалариларни бошқариш вақтинча 1-сон Республика клиник шифохонаси ва 3-сон Тошкент шаҳар юқумли касалликлар шифохонасига юклатилганлиги маълум қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига икки ҳафта ичида:

- махсус шифохоналарнинг уставини белгиланган тартибда қабул қилиш;

- махсус шифохоналарга масъул касалхоналар ҳамда уларга хизмат кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари билан тузилган шартномаларни махсус шифохоналар билан қайта расмийлатириш вазифаси топширилди.