Давлат божхона қўмитаси томонидан мазкур автойўл ўтказиш пункти реконструкция ва модернизация учун 1 декабрдан бошлаб ёпилиши маълум қилинди.

Таъкидланишича, бу масалада шу йилнинг 28 октябрь куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши доирасида бу бўйича Ўзбекистон ва Қозоғистон Бош вазирлари келишувга эришган.