Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматининг расмий канали маълум қилинди.

Хабарга кўра, мазкур хотира турнирида кураш бўйича эркаклар -60, -66, -73, -81, -90, +90 кг вазн тоифаларида ўзаро куч синашишса, белбоғли кураш бўйича эркаклар -55, -60, -66, -73, -81, -90, -100, +100 кг вазнда беллашадилар. Аёллар эса кураш бўйича -48, -52, -57 кг вазн тоифаларида гиламга чиқади.

Шунингдек, ҳар иккала спорт тури бўйича эркаклар мутлақ вазнда ҳам ғолиблик учун кураш тушади. Кураш ва белбоғли кураш бўйича ҳар бир вазн тоифасида 1-ўринни қўлга киритган полвонлар 5 миллион сўмдан, 2-ўрин соҳиблари 3 миллион сўмдан, иккита 3-ўринни қўлга киритган полвонлар 1,5 миллион сўмдан пул мукофотлари билан тақдирланади.

Мутлақ вазнда ғолиб бўлган курашчиларнинг ҳар бирига автомобил, 2-ўринни қўлга киритган полвонларга эса 30 миллион сўмдан ҳамда 3-ўринни банд этган спортчилар эса 10 миллион сўмдан пул мукофотларига эга бўлишади.