Бугун мазкур баҳс олдидан ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда учрашувни ташкил этиш билан боғлиқ бир қатор масалалар муҳокама қилиниб, иштирокчиларга тегишли тушунтириш ва эслатмалар берилди.

Маълум қилинишича, баҳсда Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади. Дарвозабон эса яшил либосда майдонга чиқади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон — Канада ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 2 июнь куни Тошкент вақти билан соат 06:00да “Commonwealth” стадионида бошланади.