Бугун учрашув олдидан FIFA вакиллари ҳамда ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида техник йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ўйинни ташкил этиш, регламент ва бошқа ташкилий масалалар юзасидан тушунтириш ва эслатмалар берилди.
Йиғилишда Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари майдонга тўлиқ оқ либосда, дарвозабон эса тўқ сариқ либосда тушиши маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Колумбия учрашуви 18 июнь куни Мехико шаҳридаги «Mexico City» стадионида бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 07:00 да бошланади.