Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, 2026 йил 1 январь ҳолатига кўра, мамлакатдаги болаларнинг 6 миллион 30 минг 736 нафари ўғил болалар, 5 миллион 600 минг 143 нафари эса қизлар ҳиссасига тўғри келади.

Мазкур маълумотлар 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан эълон қилинди.

Миллий статистика қўмитаси юртимиздаги барча болаларни байрам билан табриклаб, уларга соғлиқ-саломатлик ва бахтли келажак тилаган.