Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур кўрсаткич ўтган ўқув йили бошига нисбатан 7 тага камайган. Шу билан бирга, мамлакатдаги нодавлат олий таълим муассасалари сони 97 тага етган.

Ҳудудлар кесимида энг кўп олий таълим ташкилотлари Тошкент шаҳрида жойлашган бўлиб, уларнинг сони 98 тани ташкил этади. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти (19 та) ва Самарқанд вилояти (14 та) қайд этилган.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро вилоятида 11 тадан, Андижон, Қашқадарё ҳамда Фарғона вилоятларида 9 тадан олий таълим муассасаси фаолият кўрсатмоқда.

Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида 8 тадан, Наманганда 6 та, Жиззах ва Навоий вилоятларида 5 тадан олий таълим ташкилоти мавжуд. Энг кам кўрсаткич Сирдарё вилояти ҳиссасига тўғри келиб, ҳудудда 3 та олий таълим муассасаси фаолият юритмоқда.

Статистика мамлакатда олий таълим тизимида хусусий сектор улуши ортиб бораётганини ҳам кўрсатмоқда. Нодавлат олий таълим ташкилотлари жами муассасаларнинг қарийб ярмини ташкил этмоқда.