Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Зеварда” газконденсат конидаги 325-сонли қудуқда бурғилаш ишлари тугатилиб, 2584-2800 метр оралиққа фильтр туширилди.

Қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 120 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 0,02 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: "Зеварда" кони Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида жойлашган бўлиб 1979 йилдан буён ишлатилиб келинмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати