Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Дубайдан келган хориж фуқаросида коронавируснинг янги штамми «омикрон» аниқланди. Республика махсус комиссиясининг йиғилишида мазкур ҳолат, шунингдек, “омикрон” тарқалишига қарши чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Воқеани шарҳлар экан, Инновацион ривожланиш вазир ўринбосари Шаҳло Турдиқулова: “Омикрон”нинг дунё бўйлаб тез тарқалишини инобатга олсак, унинг Ўзбекистонда пайдо бўлиши вақт масаласи эди" деб айтди.

Илғор технологиялар маркази раҳбари сифатида ZF-UZ-VAC2001  синовларида ва вирусли мутацияларни ўрганишда фаол иштирок этарканман,  мамлакатимиздаги энг оммабоп Ўзбекистон-Хитой вакцинаси устида олиб борилган тадқиқотлар янги штамм бўйича  яхши натижаларни кўрсатаётганини айтишим мумкин. Вакцинанинг кучайтирилган — бустер дозаси "омикрон" дан деярли 100% ҳимоя қилади. Хитойлик ҳамкасбларимиз ҳам буни тасдиқладилар.

Махсус комиссия йиғилишида аҳолини, шу жумладан ZF-UZ-VAC2001 нинг кучайтирилган дозалари билан эмлашни зудлик билан тезлаштириш масаласи ҳам муҳокама қилинди.