Франциялик машҳур футболчи ва мураббий Зинеддин Зидан “Реал”дан кетгандан буён ишсиз юрибди. Уни у ёки бу жамоага бош мураббий бўлиб ўтяпти деган хабарлар чиққан бўлса-да, амалда ундай бўлмаяпти.
RMC Sport нашри хабарига қараганда, Зидан собиқ жамоаси “Ювентус”ни бошқаришни истамоқда. Агар Турин клуби Зиданга узоқ муддатли лойиҳага бошчилик қилишни таклиф этса, у жамоада иш бошлашга тайёр.
Яқинда Зиданга Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида ҳам хабарлар тарқалганди.
Шу ўринда эслаб ўтиш жоизки, Зидан ўз вақтида футболчи сифатида “Ювентус” шарафини муносиб ҳимоя қилган.