Бу ерда фонд кўмагида «Замин Эдуcатион» информатика синфи замонавий технологиялар билан жиҳозланган. Шунингдек, «Замонавий ёрдамчи асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш» лойиҳаси доирасида 24 та фронтал ва 12 та якка тартибдаги ўқув хонасига замонавий ФМ тизимлари ўрнатилди.

«Мен эшитяпман!» лойиҳаси доирасида Қаршидаги мактабнинг барча ўқувчилари диагностикадан ўтказилди ва 413 нафар ўқувчига 2 тадан замонавий рақамли эшитиш аппарати топширилди. 
 
«Бизнинг барча ҳаракатларимиз сизнинг эртанги кунингиз учун бўляпти. Мақсадимиз аниқ –чуқур билим олинг, билимларингизни ҳаётда қўлланг ва жамиятда ўз ўрнингизни топинг. Умид қиламанки, сиз илм йўлида ҳеч қандай тўсиқларга учрамайсиз. Келажакда катта зафарларга эришасиз», — Зироат Мирзиёева болаларга мурожаатда алоҳида таъкидладилар.