Ўрганиш давомида режадаги ишларни янги ўқув йили бошлангунга қадар сифатли ва белгиланган режа асосида якунига етказиш кераклиги, шунингдек, мазкур мактабларни бадиий ва бошқа адабиётлар билан таъминланганлик даражаси, ўқув-тарбия жараёни яратиб берилаётган шароитларга мос бўлиши лозимлиги айтиб ўтилди.
Мулоқотда умумий ўрта таълим муассасаларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ишларини лойиҳа-смета ҳужжатларига мос равишда сифатли бажарилганлиги устидан доимий назорат олиб бориш юзасидан тегишли масъулларга қўшимча топшириқлар берилди, деб хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.