Ушбу киножурналда болаларнинг мактабдаги, хонадондаги, боғча ва бошқа атроф-муҳитдаги юз берадиган кулгили воқеалари, саргузаштлари ҳақида ҳикоя қилинади. “Зумраша” болалар юмористик киножурнали 2-сонидан “Мушукча”, “Инстаграм”, “Мен директор бўлсам...”, “Қушлар шайдоси” номли фильмлар ўрин олган.

Ҳозирда ижодкорлар томонидан “Зумраша” болалар юмористик киножурнали 2-сонидан ўрин олган “Мен директор бўлсам...” фильми Тошкент шаҳар Чилонзор туманида суратга олинмоқда. 

Фильмнинг бадиий раҳбари Ўзбекистон халқ артисти Хайрулла Саъдиев, постановкачи режиссёр Ботир Абдураҳмонов, сценарий муаллифи Аъзам Исҳоқов, постановкачи оператор Сардор Анваров, иккинчи режиссёр Нодира Зуфарова, рассом Бектош Ражабов, гримёр Шероза Хожиева.