Мурожаатлар тақсимоти қуйидагича:
- Uzum Market — 851 та (27,8 %)
- Uzum Nasiya — 842 та (27,6 %)
- Yandeks — 329 та (10,8 %)
- Texnomart — 168 та (5,5 %)
- Ishonch — 166 та (5,4 %)
- Alif shop — 150 та (4,9 %)
- Uzum Tezkor — 115 та (3,8 %)
- Openshop.uz — 56 та (1,8 %)
- ZoodMall — 54 та (1,8 %)
- IDEA — 46 та (1,5 %)
Ўрганишлар давомида истеъмолчилар ҳуқуқларининг таъминланиш даражаси баҳоланди. Хусусан, шартнома шартларига риоя этилмаслиги, кафолат муддатидаги сервис муаммолари, нуқсонли товарларни алмаштириш, рекламада нотўғри маълумот бериш, тўлов ва етказиб беришдаги камчиликлар, шунингдек кредит асосида харид қилинган товарлар билан боғлиқ қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.
Ташкилотлар томонидан мурожаатларни бартараф этиш даражаси ҳам таҳлил қилинди. Натижада деярли 84,8 фоиз ҳолатда истеъмолчилар ҳуқуқлари тиклангани қайд этилди. Энг юқори кўрсаткич IDEA (84,8 %), Uzum Tezkor (82,6 %) ва Ishonch (81,3 %) ҳиссасига тўғри келган.
Ўтказилган ўрганишлар натижасида ҳуқуқлари бузилгани аниқланган 9,6 млн нафар истеъмолчига 7,3 млрд сўм миқдорида етказилган зарар фуқаролар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.
Таҳлиллар соҳадаги тизимли муаммоларни аниқлаш ва қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш имконини берган.