Унда Навоий шаҳар ҳокимлиги, вилоят халқ таълими бошқармаси, шаҳар халқ таълими бўлими масъуллари ҳамда шаҳар ҳудудидаги мактаб директорлари иштирок этди. 

Йиғилишда вилоят ҳокими Навоий шаҳридаги мактаблар фаолияти кўрсаткичлари таҳлилига ҳам тўхталиб ўтди.

Жумладан, шаҳардаги 18 та мактаблар битирувчиларининг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари 50 фоиздан юқори бўлганлигини эътироф этди. Хусусан, 1-,4-,7-, ҳамда 11-сони мактабларда мазкур кўрсаткич 80 фоиздан юқори эканлиги алоҳида таъкидланди. 

Йиғилишда таълим сифатини ошириш бўйича таклиф ва мулоҳазалар тингланиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.

Бундан ташқари, кўрсаткичлари намунали, деб топилган 18 та мактаб директори вилоят ҳокимлигининг рағбатлантирувчи пул мукофотлари билан тақдирланди.