Тадбир доирасида «Ўзбеккино» миллий агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган «101» ва «Парвоз» филъмлари, «Бухорийлар» студияси томонидан ишлаб чиқарилган «Сумбул» филъмининг намойиши бўлиб ўтади.
«Ўзбек кино кунлари»да илк премъераси бўлиб ўтадиган «Сумбул» картинаси Ўзбекистон ва Татаристон билан ҳамкорликда постановкачи режиссёрлар Рашид Маликов ҳамда Рамилʼ Фазлиев томонидан суратга олинган.
«101» бадиий филъмида (режиссёр Ҳамидулла Ҳасанов) Иккинчи Жаҳон урушида қатнашган ўзбекистонлик 101 та жангчининг қаҳрамонона ва фожиали тақдири кўрсатилади.
«Парвоз» филъми эса (режиссёр Илҳом Муҳаммадиброҳимов) йигит ва қизнинг пок муҳаббати, хиёнатга учраган дўстлик ҳақида ҳикоя қилади.
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги Ахборот хизмати