Энди Тошкент шаҳри, вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб уй-жой сотиб олишга ипотека кредити учун давлат субсидиясини олиш мумкин.
Субсидия олиш учун қандай мурожаат қилинади?
- my.gov.uz порталига кирилади,
- «Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ариза бериш» хизмати танланади,
- Аризани тўлдирилади.
Аризани шу йилнинг 1 ноябригача my.gov.uz портали орқали юбориш мумкин.
Фармонга мувофиқ, дастур доирасида субсидиялар тўлашнинг амалдаги тартибига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилган. Хусусан, субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2024 йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади.
2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 12 фоиздан ошган қисмига, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса – Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади.
Бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади.
Фармонга кўра, ипотека кредитларини қайта молиялаштириш учун жами 10,9 трлн.сўм маблағ йўналтирилиши кўрсатилган. Битта ипотека учун Қайта молиялаштиришнинг энг кўп суммаси Тошкент шаҳрида 420 млн.сўм, ҳудудларда 330 млн.сўм ажратилиши кўзда тутилган.
Фармонга мувофиқ, дастур доирасида субсидиялар тўлашнинг амалдаги тартибига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилади. Хусусан, 2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — 12 фоиздан ошган қисмига, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса — Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади.
Бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — 2024 йилги Дастурдан бошлаб, қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади.
Субсидия ажратилиши учун оиланинг даромадига бўлган талаблар ушбу ҳаволада кўрсатилган.
Субсидия учун ариза юбориш тартиби, Фуқароларимиз ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун my.gov.uz портали орқали электрон тарзда ариза юборишлари мумкин.
Мурожаатчи my.gov.uz порталининг «Менинг аризаларим» бўлимига келиб тушган ижобий хабарномадан сўнг, жавобда кўрсатилган уй-жойнинг юқори қийматидан ошмаган қийматдаги уй-жойни ипотека кредити орқали сотиб олиш юзасидан қурилиш (пудрат)ташкилоти билан шартнома тузади.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, субсидия уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож, кам таъминланган оилаларга берилади.
18 ёшдан ошган фуқаролар субсидия олиш учун мурожаат қилишлари мумкин.
Субсидиялар қишлоқларда яшовчиларнинг расмий даромади 6 млн 762 минг сўмгача, Тошкент шаҳрида эса даромади 9 млн 660 минг сўмгача бўлган фуқароларга ажратилади.